Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистонда умумий овқатланиш корхонлари томонидан 767 млрд сўмдан ортиқ солиқлар тўланган – ДСҚ

Қайд этилишича, шундан 127,3 млрд сўми 20 та корхона ҳисобига тўғри келади

Фото: Шофиркон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Давлат солиқ қўмитаси январь-ноябрь ойларида умумий овқатланиш корхоналари томонидан энг кўп солиқ тўлаган корхоналар ҳақида маълумот берди.

Қайд этилишича, 1 декабрь ҳолатига умумий овқатланиш фаолияти билан шуғулланувчи 18 425 та юридик шахс томонидан 767,3 млрд сўм солиқ тўланган.

Шундан 127,3 млрд сўми, яъни 16,6 фоизи 20 та корхона ҳисобига тўғри келади, улар тўлаган солиқлар 1,2 трлн сўм товар айланмасининг 10 фоизини ташкил этиб, қўллаган солиқ имтиёзлари миқдори эса 20 млрд сўм.

Фото: Давлат солиқ қўмитаси

Энг кўп солиқ тўлаган 20 та корхона томонидан қўлланилган солиқ имтиёзлари ҳамда тўланган солиқлар батафсил инфографикада.

Ушбу солиқ тўловчилар томонидан таъминланган тушумлар солиқ турлари кесимида:

  • ҚҚС – 79,9 млрд сўм;
  • Фойда солиғи – 22,9 млрд сўм;
  • ЖШОДС – 23 млрд сўм;
  • Мол-мулк солиғи – 1,1 млрд сўм;
  • Ер солиғи – 0,4 млрд сўм.