Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Тошкент шаҳри учун қўшимча мингта автобус сотиб олинади

«Жамоат транспорти бўйича аҳвол оғир бўлган 300 та маҳалладаги 1 миллион аҳолининг узоғи яқин бўлади», — дейди Президент

Фото: Президент матбуот хизмати

Тошкент шаҳри учун қўшимча мингта замонавий автобус сотиб олинади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган мурожаатномасида маълум қилди.

Давлат раҳбарининг айтишича, шунингдек, 7 та ер усти метро бекати ишга туширилади. Буларнинг ҳисобига, ҳар куни 500 мингдан зиёд пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига қўшимча қулайликлар яратилади.

«Ҳудудларда ҳам йўловчи ташиш сифатини яхшилаш мақсадида, яна мингта автобус ҳаракати йўлга қўйилади. Бу орқали, жамоат транспорти бўйича аҳвол оғир бўлган 300 та маҳалладаги 1 миллион аҳолининг узоғи яқин бўлади», — дейди Президент.