Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Илон Маск Twitter раҳбарлигидан кетиш бўйича сўровнома ўтказмоқда

Америкалик миллиардер сўровнома натижаларига амал қилишини маълум қилган. Унинг кетишини ёқлаб овоз берганлар сони кўпроқ

Twitter эгаси Илон Маск ижтимоий тармоқда компания раҳбари лавозимидан кетиши керак-керак эмаслиги ҳақида сўровнома ташкил этди.

Маълум қилинишича, сўровнома 12 соат давом этиши лозим эди. Дастлабки 6 соат давомидаги натижаларга кўра, Маскни кетишини истаганлар сони кўпроқни ташкил этган.

Жумладан фойдаланувчиларнинг аксарияти — 56 фоиздан ортиғи бизнесменнинг Тwitter’ни тарк этишини ёқлаб овоз берган. 43 фоиздан кўпи эса бунга қарши чиққан.

«Twitter раҳбарлигидан кетишим керакми? Мен ушбу сўров натижаларига амал қиламан», — деб ёзди Маск.