Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Рейтинг

Сайёҳлар орасидаги энг машҳур шаҳарлар рўйхати эълон қилинди

Euromonitor таҳлилий компанияси 2022 йилда сайёҳлар орасида энг машҳур бўлган юзта шаҳарни эълон қилди

Euromonitor таҳлилий компанияси 2022 йилда сайёҳлар орасида энг машҳур бўлган юзта шаҳарни эълон қилди.

Тадқиқотчилар шаҳарларнинг олтита жиҳатларини ҳисобга олиб, рейтингин шакллантирди. Жумладан, туризм сиёсати, барқарор ривожланиш, инфратузилма, саломатлик, хавфсизлик ва иқтисодий кўрсаткичлари қаралди. Париж кетма-кет иккинчи йилдирки, сайёҳлар орасида энг машҳур шаҳар деб топилди. Ундан кейинги ўринни Дубай эгаллаган бўлса, учликни Амстердам якунлаб берди.

Маълумот учун, рейтингга киритилган 100 та шаҳар орасида 40 тасини Европа мамлакатлари жой олди.

2022 йилда сайёҳлар орасида энг машҳур шаҳарлар (топ-10):

  1. Париж
  2. Дубай
  3. Амстердам
  4. Мадрид
  5. Рим
  6. Лондон
  7. Мюнхен
  8. Берлин
  9. Барселона
  10. Нью-Йорк