Ўзбекистонда гурух нархлари ноябрь ойида ошгани маълум бўлди. Бу ҳақда давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Маълум бўлишича, 2022 йилнинг ноябрь ойида гуруч нархлари октябрь ойига нисбатан яъни бир ойда ўртача 1,7 % га ошган.
Гуруч нархлари йил бошидан буён ўртача 22,7 % га ошгани кузатилган.
Гуруч нархлари ўтган йилнинг мос ойига нисбатан яъни йиллик нисбатда ўртача 22,5 фоизга кўтарилган.


