Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Украина энергетикасини тиклаш учун 1,5 млрд евро керак бўлади

Владимир Зеленский айтишича, Россия зарбалари оқибатида вайрон бўлган мамлакат энергетика объектларини тиклаш учун камида 1,5 млрд евро керак

Украина президенти Владимир Зеленский ер усти энергетика объектларини тиклаш учун камида 1,5 миллиард евро керак бўлиши маълум қилди.

Маълум бўлишича, мамлакат президенти Парижда бўлиб ўтган «Украина халқи билан бирдамлик» конференциясида айтиб ўтган.

«Афсуски, электр станцияларимизнинг аксарияти ўққа тутилиши натижасида шикастланган ёки вайрон бўлган: барча ГEСлар, барча иссиқлик электр станциялари ва бошқалар. Россия зарбалари натижасида вайрон бўлган Украина энергетика объектларини тез тиклаш учун камида 1,5 миллиард евро керак», — деди Зеленский.