Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистонда энг кўп ипотека кредити ажратаётган банклар рўйхати эълон қилинди

Унга кўра, «Қишлоқ қурилиш банки» ипотека кредити бераётган 12 та банк орасида етакчилик қилмоқда

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистонда январь—ноябрь ойларида энг кўп ипотека кредити ажратган банклар рўйхати маълум бўлди. Бу ҳақда Молия вазирлиги хабар берди.

Маълум бўлишича, 2022 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, янги тартиб доирасида банклар томонидан умумий 7,3 трлн сўмлик ипотека кредити ажратилган.

Унга кўра, «Қишлоқ қурилиш банки» йил бошидан бери 1,7 трлн сўмлик ипотека кредити билан етакчилик қилмоқда. Ундан кейинги ўринни 1,5 трлн сўм билан «Ипотека банк» эгаллади.

Берилган ипотека кредитларининг қиймати бўйича кейинги ўринларда:

  • «Қишлоқ қурилиш банки» — 1,7 трлн сўм;
  • «Ипотека банк» — 1,5 трлн сўм;
  • «Ўзмиллий банк» — 1,2 трлн сўм;
  • «Халқ банки» — 837 млрд сўм;;
  • «ОФБ» — 629 млрд сўм;
  • «ЎзСҚБ» — 283 млрд сўм;
  • «Микрокредит банк» — 257 млрд сўм;
  • «Ҳамкор банк» — 239 млрд сўм;
  • «Асака банк» — 196 млрд сўм;
  • «Агробанк» — 195 млрд сўм;
  • «Алоқа банк» — 174 млрд сўм;
  • «Турон банк» — 121 млрд сўм.