Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Москвадан учган самолёт Наманган аэропортига қўна олмади

Қалин туман сабабли Москва-Наманган йўналишидаги самолёт Фарғонадаги муқобил аэропортга йўналтирилди

Фото: Uzbekistan Airways

Россиянинг Москва шаҳридан учган самолёт Наманган аэропортига қўна олмади. Бу ҳақда «Новости Ташкентского Неба» Telegram каналида хабар берилди.

Маълум қилинишича, Москвадан учган «HY-9620» йўловчи рейси Наманган аэропортига қўна олмаган. Бунга эса ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бўлган. Қалин туман сабабли самолёт Фарғона аэропортига йўналтирилган.

Аввалроқ Москвадан Самарқандга учган самолёт Тошкентга йўналтирилгани ҳақида хабар берилганди.