Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Tesla Хитойда электромобиль ишлаб чиқариш ҳажмини камайтиради

Bloomberg хабар беришича, камайтириш аллақачон бошланган ва ойига 20 000 та электромобилга етиши мумкин

Фото: «teslarati.com»

Tesla Шанхайдаги заводида электромобиллар ишлаб чиқаришни қисқартиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Қайд этилишича, бу қарор тез орада кучга киради. Бунинг натижасида заводдан электромобилларнинг ишлаб чиқарилиши тахминан 20 фоизга камаяди.

Tesla хитойлик электромобиль ишлаб  чиқарувчиларнинг рақобати кучайган бир шароитда ва компания автомобилларига талаб кутилгандек кўп эмаслиги сабаб қилиб кўрсатган.

Bloomberg хабар беришича, камайтириш аллақачон бошланган ва ойига 20 000 та электромобилга етиши мумкин.

Шунингдек, ноябрь ойида Tesla’нинг Шанхайдаги заводидан 100 000 та электромобиль ўз эгалларига етиб бориб, рекорд ўрнатган.

Октябрь ойида бозордаги мавжуд вазият туфайли Tesla Хитойда электромобиллари нархини пасайтиришга мажбур бўлди.