Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

2023 йилда Австралияда газ нархи деярли 36 фоизга ошади

«2023 йилда Австралиядаги уй хўжаликлари ва саноат корхоналари келгуси йилда газ нархининг кескин ошишига дуч келади», - дея хабар бермоқда Bloomberg нашри

Фото: Yandex

Австралиядаги уй хўжаликлари ва саноат корхоналари келгуси йилда газ нархининг кескин ошишига дуч келишади. Бу ҳақда Bloomberg’га таяниб, Repost хабар берди.

Қайд этилишича, ёқилғи нархининг ошиши 2022 йилдаги кўрсаткичларга нисбатан 36 фоизни ташкил қилиши мумкин.

Мамлакат бош вазири Энтони Албанезе ички энергия нархларининг чеклаш тўғрисидаги қарори ҳукумат томонидан амалга оширилганини айтиб ўтди.

«Келгуси йилда газ нархининг 36 фоизга ошиши кутилмоқда, буни қабул қилиб бўлмайди. Ё сиз аралашиб, бу нарх ошиши оқибатларини бартараф қиласиз, ёки йўқ. Биз аралашиш зарурлигига ишонамиз», – деди энергетика вазири Крис Боуэн.