Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Сирдарёда қиймати 300 млн долларлик электр станцияси қуришни режалаштирмоқда

Туркиянинг Сеngiz Enerji компанияси Сирдарёда қиймати 300 млн доллар бўлган қуввати 450 МВт бўлган газ-поршенли электр станциясини қуриш лойиҳасига сармоя киритишни режалаштирган. Лойиҳа ишга тушиши билан 100-120 та иш ўрни яратилади

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Туркия компанияси Сирдарёда яна битта ИЭС қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Акмалжон Махмудалиев Туркиянинг Сеngiz Enerji компанияси бош директори Ахмед Женгизни қабул қилди. Мулоқот давомида ўзаро шериклик муносабатларини янада ривожлантириш, ҳамкорлик алоқаларни кенгайтиришга доир долзарб масалалар муҳокама этилди.

Компания раҳбари Ховос туманидаги қуввати 220 МВт бўлган газ-поршенли электр станциясини қуриш лойиҳаси муваффақиятли бўлгани, жорий йилнинг декабрь ойи якунига қадар тўлиқ қувватда ишга туширилишини таъкидлади. Шунингдек, яна бир йирик, қиймати 300,0 миллион АҚШ долларилик қуввати 450 МВт бўлган газ-поршенли электр станциясини қуриш лойиҳаси ишлаб чиқилаётгани, бунинг учун вилоятнинг инфратузилма имкониятлари ҳам томонлама ўрганилганини чиқилганини билдирди.

Маълумот ўрнида, ушбу лойиҳа доирасидаги қурилиш ишларига 800-900 та маҳаллий ишчи кучи жалб қилиниши, ишга тушгач 100-120 та доимий ўрни яратиши кўзда тутилган.