Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ўзбекистонда туризм соҳасида янги стандарт тасдиқланди

Туризм соҳасида янги стандарт тасдиқланди. Ушбу стандарт санаторий-курорт муассасаларида сифатли хизматлар кўрсатишга доир талабларни белгилайди

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директорининг 2022 йил 18 ноябрдаги буйруғига биноан Oʻz DSt ISO 21426:2022 (ISO 21426:2018, IDT) «Туризм ва ёндош хизматлар. Санаторий-курортда даволаш. Хизматларга доир талаблар» давлат стандарти тасдиқланди.

Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу стандарт табиий шифобахш сувлар (денгиз сувидан ташқари) ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланадиган санаторий-курорт муассасаларида сифатли хизматлар кўрсатишга доир талабларни белгилайди.