Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ўзбекистонда 10 ойда қанча автобус ишлаб чиқарилгани маълум бўлди

Автобус ишлаб чиқариш 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 25,6 фоизга ошган

Фото: Sputnik

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2022 йил январь-октябрь ойларида жами 971 дона автобус ишлаб чиқарилган.

Унга кўра, 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 25,6 фоизга ошган.

Ойлар кесимида ишлаб чиқарилган автобуслар сони:

  • январда — 1 та
  • февралда — 67 та
  • мартда —  61 та
  • апрелда —  118 та
  • майда —  129 та
  • июнда —  107 та
  • июлда —  78 та 
  • августда  —  152 та;
  • сентябрда —  138 та; 
  • октябрда —   120 та;