Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Самарқанд аэропорти вақтинчалик ёпилди

Ноқулай об-ҳаво туфайли Самарқанд аэропорти вақтинчалик ёпилди. Москва ва Истанбулдан келаётган рейслар Тошкентга йўналтирилган

Самарқанд аэропорти ноқулай об-ҳаво туфайли самолётлар парвози учун вақтинча ёпилди. Бу ҳақда Telegram’даги «Новости Ташкенткого неба» канали хабар берди.

Қайд этилишича, Самарқанд халқаро аэропорти аэродромини қоплаб олган қалин қор авиапарвозлар учиши-қўниши йўлаги ҳолати вақтинча ёпилишига олиб келган.

Aeroflot Airlines авиакомпаниясининг Москва—Самарқанд, Turkish Airlines авиакомпаниясининг Истанбул—Самарқанд йўналишидаги самолётлар Тошкент халқаро аэропортига йўналтирилган.