Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Jordan Aviation авиакомпанияси Иорданиядан Ўзбекистонга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўяди

Иорданиянинг Jordan Aviation компанияси Аммандан Тошкентга тўғридан-тўғри парвозларни йўлга қўяди. Рейслар ҳафтасига бир марта Boeing 767 йўловчига мўлжалланган самолётларда амалга оширилади

Фото: jetphotos.com

Jordan Aviation авиакомпанияси Иорданиядан Ўзбекистонга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда. Бу ҳақда Uzbekistan airports матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, биринчи чартер рейс 13 декабрь кунига белгиланган. Рейслар ҳафтасига бир марта Boeing 767 самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган.

Маълумот учун, Jordan Aviation — штаб-квартираси Амманда жойлашган Иордания авиакомпанияси. Компания чартер рейсларини амалга оширишдан ташқари, БМТ тинчликпарвар миссиялари учун ҳаво транспортида юкларни етказиб берувчиси ҳисобланади.