Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Kraken криптовалюта биржаси 30 фоиз ходимларини ишдан бўшатади

АҚШнинг Kraken криптовалюта биржаси ўзгарувчан бозор шароитларига мослаша олиши учун ходимларнинг 30 фоизини ишдан бўшатади. Ишдан бўшатилган ходимларнинг тахминан 1100 нафарига 16 ҳафталик товон пули ваъда қилинган

Америка криптовалюта биржаси Kraken 1,1 мингга яқин ходимни ишдан бўшатишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

Компания директори ва асосчиси Жесси Пауэлл ўз баёнотида бу ҳаракатлар криптовалюта нархининг пасайиши ва умумий иқтисодий шароитлар оқибатида шунга қарорга келинганини маълум қилди.

«Жорий йил бошидан макроиқтисодий ва геосиёсий омиллар молиявий бозорларга босим ўтказмоқда. Бу савдо ҳажмининг сезиларли даражада пасайишига ва мижозларни рўйхатга олишнинг камайишига олиб келди. Мижозларга улар биздан кутаётган сифат ва хизматни тақдим этиш учун ходимларимиз сонини уч баробардан кўпроқ оширишимиз керак эди», – деди у.

Кraken ишдан олинган ходимларига 16 ҳафталик товон пулини тўлаб беришга ваъда қилган. Компания 2011 йилда ташкил топган. Хозирда савдо ҳажми бўйича дунёда учинчи йирик криптовалюта биржаси ҳисобланади. Компаниянинг қиймати 10,8 млрд долларга тенг.