Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ҳиндистон Ўзбекистондан гилос ва узум импорти ҳажмини оширади

Ўзбекистон Ҳиндистон билан гилос, узум ва бошқа мева маҳсулотлари экспорт ҳажмини ошириш бўйича келишиб олди

28 ноябрь куни қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Қаҳрамон Йўлдошев Ҳиндистоннинг Махараштра штати маркетинг ва тўқимачилик бўйича губернатор ўринбосари Аноп Кумар билан учрашув ўтказди.

Учрашувда қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, икки давлат ўртасида савдо айланмасини ошириш масалалари, ўзаро истиқболли инвестиция лойиҳалари бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

Мулоқот якунига кўра, Ўзбекистондан гилос, узум каби мева маҳсулотлари экспорт ҳажмини ошириш ҳамда Мумбай шаҳрида жойлашган пахтани қайта ишловчи йирик кластерларни мамлакат бозорига таклиф қилишга келишиб олинди.