Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Жанубий Корея Ўзбекистонда тиббиёт университетини ташкил этишга инвестиция киритади

Кореянинг EDCF жамғармаси Ўзбекистонда тиббиёт университетини ташкил этишга инвестиция киритади. Жамғарма томонидан қўллаб-қувватланган умумий қиймати 500 млн доллардан ортиқ бўлган соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳасида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга оширилади

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Корея Эксимбанкининг EDCF жамғармаси бош директори Хва Жун Со билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ИТСВ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, музокаралар чоғида жамғарма томонидан қўллаб-қувватланган умумий қиймати 500 миллион доллардан ортиқ бўлган соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳасида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинган.

Миллий онкология маркази ва Катталар учун кўп тармоқли тиббиёт клиникаси қурилиши ҳамда «Toshkent Pharma Park» кластери ҳудудида фармацевтика университетини ташкил этиш (1-босқич) лойиҳалари шулар жумласидандир.

Шу билан бирга, «Тиббиёт университетини ташкил этиш» ва «Toshkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерининг илмий-ўқув қисмларини яратиш» (II-босқич) лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисида аҳдлашув баённомасини имзолашни тезлаштириш масаласи кўриб чиқилган.

Томонлар, шунингдек, қарз битимларини имзолашдан олдинги тартиботларни соддалаштириш имкониятларини муҳокама қилдилар ва ҳамкорликнинг янги истиқболли йўналишларини, жумладан, минтақавий автомобиль ва темир йўл коммуникацияларини ривожлантириш ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштиришни белгилаб олган.

Учрашув якунлари бўйича томонлар муҳокама қилинган ташаббусларни, шунингдек, 2023-2024 йилларда ҳаётга татбиқ этишга режалаштирилган янги лойиҳаларни сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш мақсадида фаол ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олган.