Швеция Украинага икки томонлама муносабатлар тарихидаги энг йирик мудофаа ва молиявий ёрдам пакетини беради. Бу ҳақда Киевга ташрифи чоғида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Швеция ташқи ишлар вазири Тобиас Билстрём маълум қилди.
«Биз муносабатларимиз тарихидаги энг катта ёрдам пакетини олиб келдик – ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, ўқ-дорилар, транспорт воситалари, турли хил қишки жиҳозлар ва кийим-кечак, зирҳ ҳамда 270 миллион евро», – деди Биллстром.
Унинг қўшимча қилишича, молиявий ёрдам, албатта, Украинага халқаро бозорда зарур бўлган кўпроқ нарсани топиш имконини беради.
Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойи ўрталарида Швеция Украинага қишки 60 миллион долларлик ёрдам пакетини эълон қилган эди.


