Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Бозорлардаги асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари эълон қилинди

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 29 ноябрь ҳолати бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини эълон қилди

Фото: «the-warsaw.com»

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Тошкент шаҳридаги ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал нархларини эълон қилинди.

Маълум бўлишича, бозорларда суякли мол гўштининг бир килограми 60 минг сўмдан 75 минг сўмгача сотиляпти. Қўй гўштининг 1 килограми 65 минг сўмдан 75 минг сўмгача, картошка (1 кг) 3 минг сўмдан 4 минг сўмгача, пиёз (1 кг) 2 500 сўмдан 3 500 сўмгача баҳоланган.

Шунингдек, 2022 йил 29 ноябрь ҳолатига кўра бошқа турдаги маҳсулотларнинг нархлари қуйидагича:

• Саримсоқ пиёз (1кг) – 10 000 – 15 000 сўм;
• Сабзи (1 кг) — 2 500 – 3 000 сўм;
• Мош (1 кг) — 11 000 – 15 000 сўм;
• Помидор (1 кг) — 9 000 – 15 000 сўм;
• Гуруч (1 кг) — 10 000 – 22 000 сўм;
• Бодринг (1 кг) — 16 000 – 18 000 сўм;
• Узум (1 кг) — 10 000 – 20 000 сўм;
• Олма (1 кг) — 10 000 – 20 000 сўм;
• Банан (1кг) — 17 000 – 20 000 сўм;
• Лимон (1кг) — 10 000 – 12 000 сўм.