Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ўзбекистонда шакар ишлаб чиқариш ҳажми ошди

Мамлакатда январь–октябрь ойларида 544,5 минг тонна шакар ишлаб чиқарилган. 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 10,5 фоизга ошган

Фото: «theconversation.com»

Ўзбекистонда шакар ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 11 фоизга ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекитонда 2022 йилнинг январь–октябрь ойларида мамлакатда 544,5 минг тонна шакар ишлаб чиқарилган. Шакар ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 10,5 фоизга ошган.

Ўзбекистонда октябрь ойида 52,4 минг тонна шакар ишлаб чиқарилди.

2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон 10 та хорижий давлатлардан қиймати 48,6 минг тонна шакар импорт қилган.