Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида хорижий давлатларга қиймати 31,6 млн долларга тенг бўлган гилам экспорт қилган.
Гилам экспорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,4 млн долларга кам.
2022 йилнинг 10 ойида Ўзбекистон гилам экспорт қилган асосий давлатлар:
- Қирғизистон – 18,2 миллион доллар;
- Озарбайжон – 4,2 миллион доллар;
- Афғонистон – 3,0 миллион доллар;
- Россия – 2,9 миллион доллар;
- Қозоғистон – 1,3 миллион доллар;
- Тожикистон – 969 минг доллар;


