Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ўзбекистонда помидор нархи барқарорлашди

Ўзбекистонда ноябрь ойи бошида помидорнинг нархи 5 фоизга ошди. Улгуржи нархлар қўшни Тожикистонга нисбатан 61 фоизга, Грузия ва Молдовага қараганда бир ярим баравар юқорилаган

Ўзбекистонда ноябрь ойи бошида помидорнинг нархи 5 фоизга ошди. Бу ҳақда EasyFruit хабар берди.

Манбада айтилишича, ноябрь ойи бошида Ўзбекистонда помидорнинг рекорд даражада юқори баҳоланган. 4 ноябрь ҳолатига кўра ушбу маҳсулотлар нархи энг юқори даражада бўлган, помидорнинг улгуржи нархлари қўшни Тожикистонга нисбатан 61 фоизга юқори бўлган. Грузия ва Молдовага қараганда бир ярим баравар юқори бўлгани маълум қилинган.

Кейинги уч ҳафта ичида пушти помидорнинг ўртача улгуржи нархи атиги 5 фоизга ошди ва барқарорлашди, қизил юмалоқ помидорнинг ўртача улгуржи нархи эса 7 фоизга камайди.

Худди шу даврда қизил думалоқ помидорнинг ўртача улгуржи нархи 14 минг сўмдан 13 минг сўмгача пасайди. 2022 йилнинг 25 ноябрь ҳолатига кўра ўтган йилнинг шу санасида қайд этилган даража сақланиб қолинган.