Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

BMW янги заводни қуриш учун 2 млрд евро сармоя киритади

BMW Венгрияда янги завод қуриш учун 2 млрд евро сармоя киритади. Заводда электромобиллар ҳам ишлаб чиқарилади

Германиянинг BMW компанияси Венгриядаги янги заводга сармояни 2 миллиард еврогача оширади. Бу ҳақда Interfax хабар берди.

Қайд этилишича, Германиянинг ҳашаматли автомобиль ишлаб чиқарувчи BMW Венгриядаги заводига сармоясини 2018 йилда эълон қилинган 1 миллиард евродан 2 миллиард еврогача оширади.

Венгриянинг Дебрецен заводи аввал эълон қилинганидек, нафақат автомобиллар, балки электромобиллар учун юқори вольтли аккумуляторларни ҳам ишлаб чиқаради. Заводнинг кенгайиши автомобиль ишлаб чиқариш линиясида 1000 та иш ўрнига қўшимча равишда 500 дан ортиқ янги иш ўрни яратиш имконини беради.

Заводнинг қурилиши тахминан олти ой олдин бошланган. Автомобиллар ва ундаги аккумуляторларни ишлаб чиқариш 2025 йил охиригача бошланиши кутилмоқда.