Twitter раҳбари Илон Маск маълум қилишича, олтин белги компаниялар учун, кулранг – ҳукуматлар учун, кўк – жисмоний шахслар учун бўлади. Бу ҳақда TASS хабар берди.
Қайд этилишича, Тwitter тасдиқлаш белгиларининг ранги фарқланади. Жума куни ижтимоий тармоқ эгаси Илон Маск Тwitter’даги саҳифасида айтганидек, белги тури фойдаланувчи турига боғлиқ бўлади.
«Компаниялар учун олтин чек, ҳукуматлар учун кулранг чек, жисмоний шахслар учун (машҳурлар ёки йўқ) кўк рангда», дейилади хабарда.
Маскнинг таъкидлашича, белгини фаоллаштиришдан олдин аккаунтлар қўлда аутентификация қилинади.
Янги текшириш схемаси 2 декабрда ишга туширилиши кутилмоқда.


