Twitter раҳбари Илон Маск агар ижтимоий тармоқ иловаси App Store ва Google Play дўконларидан ўчириб ташланса, ўзининг смартфонини яратишини маълум қилди. Бу ҳақда RBC хабар берди.
Шу тариқа, у сиёсий шарҳловчи Лиз Уилернинг изоҳига жавоб қилди. У агар Twitter дўконлардан ғойиб бўлса, бизнесмен ўзининг смартфонини ишлаб чиқиши мумкинлигини, у ҳолда кўпчилик одамлар «нохолис, жосус iPhone вa Android’дан мамнуният билан воз кечишини айтиб ўтди.
«Унгача бориб етмайди, деб умид қиламан. Лекин менда бошқа йўл қолмаса, муқобил телефон яратаман», — деб ёзди Маск Twitter саҳифасида.
Маълумот учун, Илон Маск Twitter’ни октябрь ойи охирида 44 миллиард долларга сотиб олди. Кейинчалик у директорлар кенгашини ишдан бўшатди ва ижтимоий тармоқни шахсий ўзи бошқарди. Шундан сўнг компаниядаги компаниянинг корхонаси, ташкилот раҳбарияти ҳам ишдан олди.


