Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Самарқандда корхона биносида қуёш электр станцияси ишга туширилди

Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси биносида 50 кВт қувватли қуёш электр станцияси ишга туширилди. Станция корхона биносини кундуз куни тўлиқ электр энергияси билан таъминлайди

Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси биносида 50 кВт қувватли қуёш электр станцияси ишга туширилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу қуёш электр станцияси йилига 90 минг кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Бунинг натижасида, 30 минг куб метр табиий газ тежалишига эришилади.

Аҳамиятлиси, станция корхона биносини кундуз куни тўлиқ электр энергияси билан таъминлайди. Шу билан бирга, эҳтиёжидан ортган қисмини тармоққа узатиш имконияти ҳам яратилди.