Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Саудиялик ҳар бир футболчи ғалаба учун 2,5 млн евродан пул мукофоти олди

Саудия Арабистони терма жамоаси ЖЧ-2022 гуруҳ босқичининг дастлабки турида сенсация қайд этиб, Аргентина устидан ғалаба қозонди. Натижада терма жамоанинги ҳар бир футболчиси 2,5 млн евродан мукофот пули олгани маълум бўлди

Фото: foxnews.com

Россиялик таниқли футбол агенти Тимур Гурцкая Саудия Арабистони футболчилари катта мукофот пулига эга бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда «Bombardir.ru» хабар берди.

Қайд этилишича, саудиялик ҳар бир футболчи Аргентина устидан қозонилган ғалабадан кейин 2,5 миллион евродан мукофот пули олган.

Агент ушбу маълумот мураббийлар штабидан олинганини ва аниқ тасдиқланганини қўшишча қилган.

«Бизда мураббийлар штабидан мукофот пули бўйича аниқ маълумотлар бор. Фикримча, Саудия Арабистони учун ЖЧ тугади», – деб қўшимча қилган Гурцкая.