Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ўзбекистонда 9 ойда 704 млрд сўмдан ортиқ бюджет маблағлари мақсадсиз сарфланган

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан 2022 йилнинг 9 ойи давомида ўтказилган назорат тадбирлари натижаси тўғрисида маълумот берилди. Унда 2022 йилнинг 9 ойида 704,9 миллиард сўмлик бюджет маблағлари ноқонуний ва мақсадсиз сарфлангани маълум қилинди

Фото: NOVA24

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан 2022 йилнинг 9 ойи давомида ўтказилган назорат тадбирлари натижаси тўғрисида маълумот берилди.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг 9 ойи давомида жами 704,9 миллиард сўмлик бюджет маблағлари ноқонуний ва мақсадсиз сарфланган.

«Бундан кўриниб турибдики, ҳар бир вазирлик ва идораларда ташкил этилган Ички-аудит бошқармаси томонидан хавфларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш, уларнинг натижаларини таҳлил қилиш ва доимий назорат қилиш ишлари тўғри ташкил этилмаган. Бунинг натижасида бюджет маблағларини ўзлаштириш ёки ноқонуний сарфлаш ҳолатлари камаймасдан йилдан-йилга ошиб бормоқда.», — дейилади хабарда.

Шу сабабли халқ вакиллари томонидан вазирлик ва идораларнинг Ички-аудит бошқармасини қайта кўриб чиқиш, ходимларини ўқитиш, уларнинг салоҳиятини ошириш ва назорат қилиш ишларини мувофиқлаштириш юзасидан ўз таклифларини билдиришди.