Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ўзбекистон хорижга қанча хурмо экспорт қилгани маълум қилинди

Хурмо экспорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда яхшиланганини кўриш мумкин. Сўнгги 10 ой давомида мева-сабзавотларнинг қиймат бўйича асосий қисми Россияга тўғри келди

Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида хорижга қиймати 27,3млн долларга тенг бўлган 45,6 минг тонна хурмо экспорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда хурмо экспорти 2021 йил билан солиштирганда 7,5 мин тоннага ошган.

Республикадан 2022 йилнинг 10 ойида энг кўп хурмо экспорт қилган давлатлар:

  • Россия — 25,2 минг тонна
  • Қозоғистон — 15,3 минг тонна
  • Кирғизистон — 2 минг тонна
  • Туркманистон — 1,3 минг тонна
  • Белоруссия — 776 тонна