Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Суд Theranos асосчиси Холмсни 11 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди

Холмс бош директор бўлиб ишлаган Theranos компанияси мутлақо самарасиз бўлган қон диагностика технологиясини тарғиб қилиб, мижозларни ҳам, инвесторларни ҳам алдаган. Натижада Калифорния суди Холмсни 11 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди

Фото: «onestoptrendingnews.com»

Калифорния суди Theranos биотехнологик стартап асосчиси Элизабет Холмсни 135 ойдан кўпроққа муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда The New York Times хабар берди.

Бундан ташқари, Холмс инвесторларга 121 миллион доллар миқдоридаги зарарни қоплаши керак. Стартап асосчиси 2023 йил 27 апрелда жазони ўташ учун қамоқда бўлиши керак. Холмснинг адвокатлари қарор бўйича апеллация беришини маълум қилган.

2022 йилнинг бошида Холмс 11 та фитна ва фирибгарлик бўйича айблов пунктларининг тўрттасида айбдор деб топилган ва яна тўртта модда бўйича оқланган.  Прокурорлар Холмсни 15 йилга қамоқ жазосини тайинлаш ва 800 миллион доллар ундиришни талаб қилган эди.

Холмс стартапни 2003 йилда 19 ёшлигида бошлаган. Theranos ғояси бир томчи қон билан тез ва оғриқсиз тестларни ўтказиш имконини берувчи Edison қурилмасини яратиш бўлган. Ўзининг энг юқори чўққисида Theranos 9 миллиард долларга баҳоланган ва 2015 йилда Time журнали Холмсни дунёдаги энг нуфузли 100 киши рўйхатига киритган.