Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Уммондан Наманганга авиақатновлар йўлга қўйилди

18 ноябрь куни Salam Air авиакомпанияси Маскат-Наманган-Маскат йўналиши бўйича янги парвозлар қатновини йўлга қўйди. Компаниянинг А-320 русумли ҳаво кемаси Намангандан Маскат шаҳрига 184 нафар йўловчини олиб кетди

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги

18 ноябрь куни Salam Air авиакомпаниясининг ҳаво кемаси илк бор Наманган халқаро аэропортига келиб қўнди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Манбада айтилишича, шу куннинг ўзидаёқ Маскат-Наманган-Маскат йўналишидаги авиақатновларнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Авиакомпаниянинг А-320 русумли ҳаво кемасида Намангандан Уммон давлатининг Маскат шаxрига 184 нафар йўловчини олиб кетди.

Аввалроқ Покистон ва Ўзбекистон ўртасида авиақатновлар йўлга қўйилиши ҳақида хабар берилганди.