Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Иқлим ўзгаришига қарши курашиш учун қанча маблағ кераклиги маълум қилинди

БМТнинг 2030 йилгача барқарор ривожланиш кун тартибини молиялаштириш бўйича махсус вакили Муҳаммад Муҳиддин сўзларига кўра, иқлим ўзгаришига қарши курашиш учун 1 трлн доллар керак. Унинг таъкидлашича, 2009 йилдан буён 100 млрд долларлик молиялаштириш бўйича берилган ваъдалар ҳозирга қадар бир нечта давлатлар томонидан бажарилган

Иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларига муваффақиятли қарши туриш учун жаҳон ҳамжамиятига 1 триллион доллар керак бўлади. Бу ҳақда БМТнинг 2030 йилгача барқарор ривожланиш кун тартибини молиялаштириш бўйича махсус вакили Муҳаммад Муҳиддинга таяниб «TASS» хабар берди.

«Иқлим ўзгариши оқибатларини енгиш учун дунёга 1 триллион доллар керак» — деди у.

Унинг қўшимча қилишича, «бу мақсадлар учун илгари таклиф қилинган 100 миллиард доллар, биринчи навбатда, ривожланаётган мамлакатлар эҳтиёжларининг атиги 10 фоизини ташкил этади.

«2009 йилда Копенгагенда бўлиб ўтган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича конференциясида ривожланаётган мамлакатлар учун жами 100 миллиард долларлик молиялаштириш бўйича берилган ваъдалар ҳозиргача фақат бир нечта давлат томонидан бажарилган», деб таъкидлади Муҳиддин.

Шунингдек, Муҳиддин сўзларига кўра, иқлим ўзгаришига қарши курашишда таълим курслари зарурлигини таъкидлади. Бунга сабаб ер юзи аҳолисининг ярмидан кўпи иқлим ўзгариши хавфини умуман сезмайди.