Twitter ижтимоий тармоғини сотиб олган Илон Маск ходимларига юборган хатида компания банкрот бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Манбага кўра, Маск компанияни 44 млрд долларга сотиб олганидан икки ҳафта ўтганидан сўнг ушбу хабар эълон қилинди. Бу вақт ичида Маск компаниянинг ярмини ишдан бўшатди, ходимларни масофавий ишлашини тақиқлади. Ходимлар ҳафтасига камида 40 соат офисда ишлаши маълум қилинди.
Пайшанба куни Маск ўз ходимларига ёзган мактубида компанияни олдинда қийинчиликлар кутиб тургани ва унинг банкрот бўлиши эҳтимоли борлигини таъкидлаган.


