Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Маск Тwitter ходимларининг масофада туриб ишлашини тақиқлади

Тwitter компанияси раҳбари Илон Маск ходимлар ҳафтасига 40 соат вақтини офисда ўтказиши ва зарурат юзага келганда масофадан туриб ишлашига рухсат берилишини айтди

Фото: «fainaidea.com»

Илон Маск Тwitter компаниясининг барча ходимларига масофадан ишлаш бекор қилингани ҳақида хат юборди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Хатда айтилишича, ходимлар масофавий тизимда ишлаш ҳуқуқига эга бўлмайди. Ходимлар ҳафтасига камида 40 соат вақт давомида офисда ишлашига тўғри келади. Зарурат пайдо бўлганда айрим ходимлар масофадан туриб ишлашига рухсат берилади.

Компания раҳбари ўз мактубида ходимлардан оғир кунларга тайёргарлик кўришни ва компания иқтисодиётдаги секинлашув шароитида баъзи қийинчиликларга дуч келишини таъкидлаб ўтган.

Аввалроқ Маск Тwitter’ни сотиб олиши фонида 70 млрд доллар йўқотгани  ҳақида хабар берилганди.