Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Охирги 10 ой давомида 58 мингдан ортиқ фуқарога ипотека кредити ажратилган — Марказий банк

Ўтган 10 ой давомида аҳолига 11,5 трлн сўмдан ортиқ ипотека кредитлари ажратилди. Кредит олувчиларнинг 41 фоизи (23800 нафар) аёллар ташкил этади. Асосий параметрлар бўйича юқори нархлар Тошкент шаҳрида қайд этилди

Фото: ТАСС

Ўзбекистонда 2022 йилнинг 10 ой давомида 58 656 нафар фуқарога 11,5 трлн сўмлик ипотека кредитлари ажратилди. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.

Маълум қилинишича, 2,9 трлн сўм миқдоридаги маблағ банкларнинг ўз ҳисобидан ажратилган. Бу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даврида 712 млрд сўмни ташкил этган.

Жами ажратилган кредитларнинг 41 фоизи — 4,2 млрд сўми 23 800 нафар хотин-қизларга берилган. Қолган 59 фоизи — 7,3 млрд сўми 34 856 нафар эркакларга тўғри келади.

Шунингдек, ажратилган кредитларнинг 21 фоизи — 12 329 нафари 18-30 ёшгача бўлганларга берилган.

Ҳудудлар кесимида кредит олувчиларнинг энг кўп улуши 11 839 нафар фуқаро билан Тошкент шаҳрига тўғри келади. Бу даврда Тошкент аҳолисига 3,5 трлн сўм ипотека кредитлари ажратилган.

Энг паст кўрсаткич Сирдарё вилоятига тўғри келган. 1 501 нафар фуқаро 260 млрд сўм ипотека кредити берилган.

Бундан ташқари, ажратилган янги тартибдаги ипотека кредитларининг ўртача фоиз ставкаси сентябрь ойига нисбатан (17,2) пастлаган. Банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан ажратилган ипотека кредитлари фоиз ставкаси эса сентябрга таққослаганда (23,5) кўтарилган.

Аввалроқ 2021 йилда Ўзбекистон аҳолисига қанча ипотека кредитлари ажратилгани ҳақида хабар берилганди.