Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Twitter’га уланиш пуллик бўлиши мумкин

Маск ижтимоий тармоқда ўтказиладиган соатлар сонига чеклов қўйиш имкониятини кўриб чиққан. Бундай ҳолда, фойдаланувчилар ҳисобга чексиз кириш учун пуллик режимни ишга туширишлари керак

Twitter эгаси Илон Маск ижтимоий тармоққа пулли кириш функциясини ишга тушириши мумкин. Бу ҳақда «Platformer» хабар берди.

Қайд этилишича, Маск ушбу ташаббус маслаҳатчиси Дэвид Сакс билан муҳокама қилган. Бу орқали у ижтимоий тармоқда ўтказиладиган соатлар сонига чеклов қўйиш имкониятини кўриб чиққан. Чексиз фойдаланиш истаган пуллик режимга ўтишлари мумкин. Бунинг учун фойдаланувчи қанчадир миқдорда пул тўлашига тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз,  Маск Twitter’ни сотиб олиш бўйича келишувни 27 октябрь куни якунлади. Битим суммаси 44 миллиард долларни ташкил этади.

Аввалроқ Маск ушбу компанияни сотиб олишини эълон қилганидан кейин 70 млрд долларга йўқотгани ҳақида хабар берилганди.