Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

«Тўқимачилик индустрал зоналари инфратузилмасига 200 млрд сўм йўналтирилади» — Шавкат Мирзиёев

Европа, Туркия, Миср, Марокашга газлама, трикотаж мато экспортига транспорт харажатлари 2024 йил 1 январгача 70 фоиз қоплаб берилади

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев маҳаллий саноатни ривожлантириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Қайд этилишича, Шавкат Мирзиёев тўқимачиликда кейинги йилда ички бозорга қўшимча 5 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш, экспортни 4,3 миллиард долларга етказиш бўйича топшиқ берган. Бунинг учун:

– Европа, Туркия, Миср, Марокашга газлама, трикотаж мато экспортига транспорт харажатлари 2024 йил 1 январгача 70 фоиз қоплаб берилади;

– камида 50 хил турдаги янги текстиль маҳсулотларини ишлаб чиқариш дастури тасдиқланади;

– янги турдаги тайёр текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаларига 100 миллион доллар, гиламчилик учун 50 миллион доллар йўналтирилади;

– тўқимачилик индустриал зоналари инфратузилмасига 200 миллиард сўм йўналтирилади;

– йил якунига қадар Туркия, Эрон, Белгиядан технология ва мутахассислар (дизайнер ва технолог) олиб келинади.