Ўзбекистонда электр-газ таъминотини молиялаштириш бўйича умумий ҳажм ошди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон бўйича электр-газ таъминоти фаолияти тури бўйича барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 12,6 триллион сўм асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилиб, республиканинг барча иқтисодий фаолият турлари бўйича ўзлаштирилган асосий капиталга инвестициялар умумий ҳажмининг 6,6 фоизи миқдорида қайд этилди.
Аввалроқ электр энергияси ва табиий газ таъминоти бўйича истеъмолчиларга имтиёз берилиши ҳақида хабар берилганди.


