Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Молия

Россия БМТ Аҳоли жамғармасига йиллик бадални долларда эмас, рублда тўлайди

Россияга киритилаётган санкциялар сабабли молия тизими мажбуриятларни бажаришнинг янги усулларини ишлаб чиқди

Россия ҳукумати БМТ Аҳоли жамғармасига 2022 йил учун йиллик бадални АҚШ долларида эмас, рублда ўтказишга қарор қилди. Бу ҳақда «TACC» хабар берди.

Ҳукумат 2019 йилда қабул қилинган қарорга ўзгартириш киритди. Тўлов санасидаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг оператив курси бўйича 1 236 321 АҚШ доллари эквивалентини ташкил этди.

Тегишли маблағ Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармасига «Тараққиёт сиёсатини фактик қўллаб-қувватлаш мақсадида демографик маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини мустаҳкамлашда МДҲ давлатларига кўмаклашиш» лойиҳасини амалга ошириш учун ўтказилади.