Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Алишер Усмонов Миллиардерлар индекси бўйича 3,5 млрд доллар йўқотди

Тадбиркорнинг бойлиги 18,1 млрд долларга баҳоланмоқда

Алишер Усмонов 2022 йил бошидан бери 3,38 миллиард доллар йўқотди. Бу хакда Bloomberg хабар берди.

Айни пайтда Усмоновнинг бойлиги Миллиардерлар индекси бўйича 18,1 миллиард долларга баҳоланмоқда (май ойида у 19,6 миллиард доллар йўқотди).

Россиялик ишбилармонлар орасида Алексей Мордашов («Северсталь») энг кўп – 7,7 миллиард доллар йўқотди, учинчи ўринда Леонид Михелсон («Новатэк») – 5 миллиард доллар ва Владимир Потанин («Норильск Никель», «Интеррос») – 1,08 миллиард доллар йўқотди.

Умуман олганда, Россиядаги энг бадавлат кишиларнинг бойлиги 83,4 миллиард долларга камайди.

Аввалроқ Алишер Усмонов Буюк Британиядаги топ-10 бойлар рўйхатидан чиқиб кетгани ҳақида ҳабар берилганди.