Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Қиш-баҳор мавсумида аҳоли эҳтиёжлари учун қанча миқдорда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кераклиги маълум қилинди

Аҳоли эҳтиёжлари учун 1,4 млн тоннадан ортиқ айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг етишмовчилиги борлиги маълум қилинди

Фото: Twitter

Вазирлар маҳкамасининг «2022-2023 йилларнинг қиш-баҳор мавсумида аҳоли ва ижтимоий соҳа муассасаларининг асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини қондириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар»ги қарори қабул қилинди.

Қарор билан 2022-2023 йиллар қиш-баҳор мавсумида республика аҳолисини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турлари билан таъминлашнинг прогноз параметрлари тасдиқланди:

• карточка – 773 минг тоннадан 671,1 минг тонна мавжуд (тақчиллиги – 101,9 минг тонна);
• пиёз – 501,1 минг тоннадан 665,1 минг тонна мавжуд (тақчиллиги – 164 минг тонна);
• сабзи – 288 минг тоннадан 1 355,1 тонна мавжуд (тақчиллиги – 1 067,1 минг тонна);
• гуруч – 143,9 минг тоннадан 217,5 минг тонна мавжуд (тақчиллиги – 73,5 минг тонна);

Қайд этилишича, асосий турдаги қиишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг тақчиллиги импорт ҳисобига қопланиши режалаштирилган.

Шунингдек, 2022 йил 1 ноябрга қадар:

  • ғалладан бўшаган 828 минг гектар ер майдонига экилган сабзавот, карточка, полиз, дуккакли дон экинларидан 11 миллион тонна ҳосилни йиғиб-териб олиш;
  • 2022 йил ҳосили учун экилган 111 минг гектар ер майдонида жами 538 минг тонна шоли етиштириш (323 минг тонна гурч ишлаб чиқариш) белгиланди.