Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 8октябр · Пайшанба
USD 11 790,79 ▲ +12,34 EUR 13 285,86 ▲ +86,93 RUB 137,78 ▼ −0,57 GBP 15 655,81 ▲ +75,28
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Microsoft Office ўз номини ўзгартиради

Microsoft Office бренди 30 йил деганда биринчи бор ўз номини ўзгартиради

Фото: Reuters

Microsoft Office ўзининг номи, шунингдек, логотипи ва дизайнини ноябрь ойидан бошлаб ўзгартиради. Бу ҳақда The Verge хабар берди.

Microsoft компанияси ўзининг Microsoft Office бренд номини Microsoft 365 деб ўзгартиради.

Маълум қилинишича, Америка компанияси 2022 йил ноябрь ойидан бошлаб ўз логотипи ва дизайнини ўзгартиради. Windows, iOS ва Android платформалари учун эса Office иловасининг ребрендинги 2023 йил январь ойидан бошланади. Шунингдек, Microsoft Office тўпламига киритилган Excel, Outlook, Word ва Power Point дастурлари номлари ҳам Microsoft 365’да сақланади.

Microsoft Office Microsoft корпорацияси томонидан Microsoft Windows, Windows Phone, Android, Mac OS, iOS операцион тизимлари учун яратилган идора дастурлари тўпламидир. Ушбу тўплам таркибига турли хилдаги ҳужжатлар: матн, жадвал, маълумотлар омбори ва бошқалар билан ишлаш имконини берувчи дастурий таъминотларни ўз ичига олади.

Аввалроқ Microsoft Россиядаги фаолиятини тугатиш учун 126 миллион доллар сарфламоқчилиги ҳақида хабар қилинганди.