Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Қўқонда «Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали бўлиб ўтди

Тадбир Президент қарори доирасида ўтказилди

Қўқон шаҳрида 11 октабрь «Kokand ethnosport challenge-2022» республика фестивали бўлиб ўтди. Очилиш маросимида Туризм ва маданий мерос вазири ўринбосари Бахтиёр Иброҳимов, Қўқон шаҳар ҳокими Маъруф Усмонов, Ўзбекистон Этноспорт уюшмаси раиси Ойбек Норинбоев сўзга чиқди.

В Коканде прошел республиканский фестиваль Kokand ethnosport challenge-2022

Фестиваль Ўзбекистон Президентининг 2022 йил 29 июлдаги «Туркий давлатлар билан туризм соҳасида ҳамкорликни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида ўтказилди.

В Коканде прошел республиканский фестиваль Kokand ethnosport challenge-2022

Фестиваль дастуридан миллий халқ ўйинлари, ҳайвонлар ва маҳсулотлар кўргазмалари, шунингдек, арқон тортиш, кураш, эркин кураш, ўқ отиш каби спорт мусобақалари ўрин олган.

«Мамлакатимизда миллий ўйинлар, цирк санъати ривожланиб, жаҳон ҳамжамиятида кенг тарғиб қилинмоқда. Халқ ўйинларига катта эътибор берилади. Тадбирда маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар кўргазмали чиқишлар орқали узоқ тарихга эга бўлган этноспорт ўйинлари билан яқиндан танишишлари мумкин», — деди Туризм ва маданий мерос вазири ўринбосари Бахтиёр Иброҳимов.

В Коканде прошел республиканский фестиваль Kokand ethnosport challenge-2022

Фестиваль майдонларида миллий спорт турлари, этно ўйинлар ва цирк усталари ўз чиқишларини намойиш этди. Танлов ғолиблари ва иштирокчилари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Таъкидлаш жоизки, этноспорт – анъанавий ўйинларнинг асллигини сақлаб қолиш ва уларни замон билан уйғунлаштириш имконини берувчи спорт тадбирлари шаклидир. Этноспорт туризм ва спортни ривожлантиришнинг муқобил шакли бўлиб, саноат тармоқларини бевосита ривожлантириш билан бир қаторда миллий ўйинларнинг бой меросини асраб-авайлашга қаратилган. Айни пайтда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш муҳим аҳамиятга эга.

В Коканде прошел республиканский фестиваль Kokand ethnosport challenge-2022

«Сайёҳлар ва маҳаллий аҳоли учун миллий рақсларимиз, цирк санъатимиз, спорт мусобақаларини намойиш этиш жуда муҳим, деб ўйлайман», – дейди Туризм ва маданий мерос бошқармаси бошлиғи Зарина Абдуллаева.