Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ўзбекистоннинг туризм соҳаси вакиллари Ирландияда малака оширмоқда

Туризм соҳаси вакиллари Ирландияда таълим тизими, туризм ва меҳмонхона хўжалиги соҳасида кадрлар тайёрлаш ва пандемиясидан кейинги ривожланиш ҳолатини ўрганишмоқда

Туризм ва маданий мерос вазирлиги, «Ипак йўли» халқаро туризм ва маданий мерос университети масъул ходимлари, Хива туризм ва маданий мерос техникуми, Марғилон туризм ва маданий мерос техникуми ва Андижон туризм ва сервис коллежининг мутахассислик фанлари ўқитувчилари Германия халқаро ҳамжамияти (GIS) томонидан ташкил қилинган Ирландиянинг Дублин технологиялар университетида малака оширмоқда.

Ушбу малака ошириш жараёнида Ирландиянинг таълим тизими, хусусан, туризм ва меҳмонхона хўжалиги соҳасида кадрлар тайёрлаш, соҳа бўйича назария ва амалиёт ўртасидаги интеграция, Ирландия давлатининг туризм соҳасининг коронавирус пандемиясидан кейинги ривожланиш ҳолатини ўрганиш режалаштирилган. Шунингдек, иштирокчиларнинг малака ошириш билан боғлиқ барча харажатлари Германия халқаро ҳамжамияти (GIS) томонидан қопланди.