Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ўзбекистонда биржа савдоларида пасайиш кузатилди

Ўзбекистон товар-хом ашё биржасида буғдой ва шакар нархи пасайди. Шунингдек 1 ҳафта мобайнида 6 миллиард сўмлик авторақамлар сотилди

Фото: «joinfo.com»

Биржа матбуот хизматининг малум килишича, 3-9 октябрь кунлари Ўзбекистон республикаси товар-хом ашё биржасининг барча савдо платформаларида 2 562,2 миллиард сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 14,1 фоизга камдир.

Таъкидланишича, сотувларнинг:

• 79,4 фоизи – биржа савдолари;
• 0,2 фоизи – кўргазма-ярмарка савдолари;
• 20,2 фоизи – электрон давлат харидлари;
• 0,2 фоизи – авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 574,2 миллиард сўмни ташкил қилди. Шунингдек, ушбу давр мобайнида онлайн аукцион орқали 2 347 та авторақамлар сотилди. Cотилган давлат рақам белгиларининг умумий нархи 6 миллиард сўмни ташкил қилди.

Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг:

3,7 фоизи – биричи;
7,4 фоизи – иккинчи;
7,3 фоизи – учинчи;
10,3 фоизи – тўртинчи;
23,7 фози – бешинчи;
47,6 фоизи – олтинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.

Биржа савдолари

Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 2 033,5 миллиард сўмлик товар ресурслари сотилди. Жумладан:

Шакар

Биржанинг шакар бозорида нархлар пасайиши қайд этилди. 3-9 октябрь кунлари биржа савдоларида 10 400 тонна шакар сотувга қўйилди ва ундан 10 215 тоннаси, яъни 98,2 фоиз қисми сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 2 043 тоннани ташкил қилди. Кўриб чиқилаётган даврда шакарнинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 11 670,2 минг сўмдан 10 617,8 минг сўмгача, яъни 9 фоизга пасайган.

Буғдой

Биржанинг буғдой бозорида ўтган ҳафтада биржа савдоларида 40 801 минг тонна буғдой сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 8 160 минг тоннани ташкил қилди. Кўриб чиқилаётган даврда буғдойнинг кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 625,8 минг сўмдан 3 509,3 минг сўмгача, яъни 3,2 фозига пасайди.

Суюлтирилган газ

Биржанинг суюлтирилган газ бозорида ҳам нархлар пасайиши қайд этилди. Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 2 310 тонна суюлтирилган газ қўйилди ва уларнинг барчаси сотилди. Кўриб чиқилаётган даврда суюлтирилган газнинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4 339,5 минг сўмдан 3 960,3 минг сўмгача, яъни 8,7 фоизга пасайганини таъкидлаш лозим.