Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ўзбекистонда маҳаллий электромобиль хариди учун олинган кредитнинг бир қисми қоплаб берилади

Шуниндек, тадбиркорларга қувватлаш стансиялари орқали электрни эркин нархда сотиш ҳуқуқи берилади

Фото: Megawatt Motors

Шавкат Мирзиёев 10 октябрь куни электромобиль тармоғини ривожлантириш ва хизмат кўрсатиш қамровини оширишга қаратилган лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Тақдимотда электромобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, қувватлаш станциялари тармоғини кенгайтириш, бутловчи қисмларни маҳаллийлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Таъкидланишича, Ўзбекистонда келгуси икки йилда жойларда икки мингта электромобилларни қувватлаш стансиялари ташкил этилади. Бу станцияларга ҳам ер, мулк ва фойда солиғидан имтиёз қўлланилади.

Шуниндек, тадбиркорларга қувватлаш стансиялари орқали электрни эркин нархда сотиш ҳуқуқи берилади. Шу билан бирга, 2023 йилда Тошкентга яна 200 та, Самарқандга 100 та электробус олиб келиш режалаштирилмоқда.