Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти совриндорлари номи маълум бўлди

Швеция Давлат банки томонидан таъсис этилган иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти совриндорлари эълон қилинди

Иқтисодиёт бўйича 2022 йилги Нобель мукофотини АҚШ Марказий банкининг собиқ раҳбари Бен Бернанке, иқтисодчилар Дуглас Даймонд ва Филип Дибвиг қўлга киритди.

Таъкидланишича, мукофот банклар ва иқтисодий инқирозлар соҳасидаги олиб борилган тадқиқотлар учун берилган.

«Иқтисодиёт бўйича бу йилги совриндорлар Бен Бернанке, Дуглас Диамонд ва Филипп Дибвиг банкларнинг иқтисодиётдаги ўрни, айниқса молиявий инқирозлар давридаги тушунчаларини анча яхшиладилар. Уларнинг тадқиқотининг муҳим хулосаси шундаки, нима учун банкларнинг қулашига йўл қўймаслик муҳим», — дейилади Нобель қўмитаси матбуот хизмати хабарида.