Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун 150 млн сўмгача гаровсиз кредит берилади

Қонун билан қишлоқ хўжалиги экинлари етиштирувчиларга суғурта хизматларининг 50 фоизи давлат томонидан қоплаб берилади

Президентнинг «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра:

• қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун кредитлар 150 миллион сўмгача гаровсиз берилади;

• кредитлар бўйича фоиз тўловлари йиллик 14 фоиз (шундан 3 фоизи банк маржаси) миқдорида белгиланиб, кредитлар 6 ойгача имтиёзли давр билан 12 ой муддатгача ажратилади;

• ажратиладиган кредит маблағларининг 50 фоизигача бўлган қисми қарз олувчи талабига асосан нақд пулда тақдим этилади;

• ажратиладиган кредитлар бўйича Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари гаров таъминоти сифатида қабул қилинади.

Шунингдек, мева-сабзавотчилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш учун Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармасига 12 ой муддатга, шу жумладан, 11 ойлик имтиёзли давр билан қўшимча 300 миллиард сўм буджет субсидияни йиллик 10 фоиз ставкада ажратилади.

Бундан ташқари қишлоқ хўжалиги экинлари етиштирувчиларга ҳосилни хавф-хатардан суғурта қилиш харажатларининг 50 фоизи Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилади.