Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 17октябр · Шанба
USD 12 055,90 ▲ +44,25 EUR 13 572,53 ▲ +109,87 RUB 144,16 ▲ +0,99 GBP 16 078,95 ▲ +167,12
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ўзбекистонда тошдан қоғоз ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

Ушбу қоғоз ўзидан сув ўтказмаслиги, мустаҳкам ва чидамлилиги билан ажралиб туради

Фото: Президент матбуот хизмати

Фарғонада тошдан қоғоз ишлаб чиқариш йўлга қўйилди, деб хабар бермоқда «Мир 24» телеканали.

Қайд этилишича, қоғоз ишлаб чиқариш учун қоғоз ва сув ишлатилмайди. Фақатгина тош ва полимерлардан фойдаланилади. Тош қоғоз оддий қоғозга қараганда мустаҳкам ва чидамли ҳамда нархи ҳам бир неча баробар пастроқ. Қоғоз ўзидан сув ўтказмайди, доғ юқмайди. Топографик хариталар, ушбу қоғозга босилган китобларни ҳатто сув остида ҳам ўқиш мумкин.

Шунингдек, ушбу қоғоздан матбуот маҳсулотлари билан бирга қадоқлаш ва фон расми тайёрланади. Корхона йилига 9 минг тонна қоғоз тайёрлаш қувватига эга.

«МДҲ мамлакатларида бундай ишлаб чиқаришни Ўзбекистондан бошқа жойда учратмайсиз. Тош қоғоз аллақачон Қозоғистон ва Россияда қизиқиш уғотган», – дейилади хабарда.